Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Замонавий божхона замонавий бинолар билан
2282
ХIX асрда дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда, биз яшаб турган аср шубҳасиз техника ва технологиялар асридир. Қайсики соҳада ўзгариш, ўсиш ва ривожланиш киритилмоқчи бўлса албатта унинг моддий техник базаси янгиланади.
Замонавий божхона замонавий бинолар билан

Жумладан, божхона органларидаги ижобий янгиликлар, яъни, тизимдаги процедураларнинг соддалашиши, божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнларига сарфланадиган вақтнинг сезиларли даражада қисқарганининг замирида ҳам тизимга жорий этилаётган технологиялар ва ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ўрни беқиёс.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак вилоятда мавжуд “Сариосиё” чегара божхона пости, “Сариосиё”  темир йўл чегара божхона пости ва “Боботоғ” чегара божхона пункти Термиз шаҳридан 200 киломертдан ортиқроқ масофада жойлашган. Мазкур божхона постлари ходимлари кўпчилигининг эса турар жойи Термиз шаҳрида жойлашгани сабабли доимий тарзда узоқ йўл босишиб хизматга ва уйга бориб келишмоқда. Табиийки, олис йўл инсон кайфиятига ва ишчанлигига таъсир кўрсатади. Айни шу муаммоларни бартараф этиш юзасидан Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳарчасида ходимлар учун барча шароитларга эга қурилаётган хизмат уйи қарийиб топширишга тайёр ҳолатга келтирилди. Курилиш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда давом эттирилмоқда.

Мазкур хизмат уйининг ходимларга топширилиши узоқ йўлга кетадиган вақт ва молиявий ҳаражатларнинг олдини, олиб иш самарадорлиги ва ходимларнинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, қўшни Афғонистон билан чегарада жойлашган “Айритом” чегара божхона постидан ҳам қўшни мамлакат тадбиркорларининг ҳукумат раҳбарига йўллаган мурожаатлари ва таклифлари асосида  улкан қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бу ерда жаҳон стандарлари асосида замонавий, пиёдалар кириш ва чиқиш заллари қад ростламоқда. Бу эса қўшни мамлакат билан ташқи савдо айланмасини янада ортишига ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамланишига олиб келади. 

11.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг