Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт самарадорлиги йўлида
1286
Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишни таъминлаш, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолини даромадини ошириб, кам таъминланганларни камайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Экспорт самарадорлиги йўлида

Олдимизга қўйилган бу каби вазифаларни амалга оширишда божхона органлари ҳам ўзларининг тинимсиз меҳнати ва ташаббуслари билан муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Айни кунда, дунё ва мамлакатимиздаги вазиятдан келиб чиқиб ҳамда маҳсулотлар экспортини тўхтовсиз амалга оширилиши учун Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти туну-кун амалга оширилмоқда.

Эътиборли жиҳати маҳсулотлар экспортга расмийлаштирилган вақтдан бошлаб то мамлакатимиз ҳудудидан чиқиб кетгунига қадар божхона пости ходимларининг доимий назоратида бўлмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ўзининг самарасини кўрсатиб, жорий йилнинг ўтган тўрт ойида ушбу божхона пости томонидан 285 партиядаги 5 минг 278 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт божхона режимига расмийлаштирилишига эришилди.

Божхона расмийлаштирувлари учун эса ўртача 10-20 дақиқадан вақт сарфланмоқда, холос.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати   

8.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг