Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан мана шундай бир қанча қинғирликларга чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ташкиллаштирилди. Натижада, божхоначиларнинг саъй-ҳаракатлари ўлароқ, фуқаро М.О. бошқарувида бўлган автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомашина салони ва юкхонасида фуқаро Р.Э.га тегишли бўлган, муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1018 жуфт ёш болалар ёзги оёқ киймлари борлиги аниқланган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, олинган тезкор маълумотлар асосида “Водил-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган номаълум шахс бошқарувидаги автомашина тўхтатилганида хайдовчи автомашинани ташлаб воқеа жойидан кочиб яширинган. Ушбу автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида муқаддам қўшни давлатдан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган
180 дона дазмоллар борлиги аниқланди.
Худди шунга ўхшаш бир ҳолатда, божхоначилар томонидан фуқаро Э.Ғ бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 дона “Эноргомера СЕ 101” номли электр ҳисоблагичлар аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Бундан ташқари, сергак божхоначилар ДХХ чегара ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Ж.С. томонидан муқаддам айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, жами 42 дона телевизорларнининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.
Дастлабки суриштирувларга кўра, олинган юқоридаги ашёвий далилларнинг умумий қиймати 152 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Энди бу “учар”лар суд олдида тегишли тартибда жавоб беришади. Унутманг, ҳалол тадбиркор доимо қонун ҳимоясидадир.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
28.08.2018