Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртга елкадош - Халққа мададкор
2683
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида юзага келган фожиа оқибатида экин майдонларига ва аҳоли яшаш пунктларига зарар етди. Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги аҳоли зудлик билан хавфсиз ҳудудларга эваукация қилиниб, одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Воқеа жойига давлатимиз раҳбари етиб келиб, тошқин оқибатларидан зарар кўрган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилдилар. Улардан кўнгил сўраб, давлатимиз томонидан ҳар бир жабрдийдага ғамхўрлик кўрсатилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Энг муҳими, эл бошига иш тушган бундай синовли кунларда халқимизнинг нақадар бағрикенг ва олийжаноб эканлиги янада яққол намоён бўлмоқда. Мана 4 кундирки республикамизнинг барча ҳудудларидан Сирдарёга таъминот карвонлари юборилмоқда.

Кимдир озиқ-овқат, кимдир кийим-кечак, яна кимдир дори-дармон олиб келиб, ҳудудларда ташкил этилган ёрдам марказларига топшираётган бўлса, кимлардир тошқиндан зара кўрган аҳолига ўз уйидан жой беришга ҳам тайёр.

Бундай хайрли ишларда давлат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, саҳоватпеша тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Қисқа муддат ичида ҳудудларда Сирдарёга юбориш учун шу қадар кўп нарса йиғилдики, эндиликда исрофгарчиликни олдини олиш учун моддий ёрдамни фақат пул кўринишида махсус очилган ҳисоб рақамларга ўтказиб бериш таклифи ҳам билдирила бошланди.

Шундай ибратли, одамийликнинг яққол намунаси бўлган ушбу воқеалар асносида беихтитёр буюк адибимиз Чўлпоннинг “Халқ денгиздир, Халқ тўлқиндир, Халқ кучдир” деган мисралари ёдга тушади.

Дарҳақиқат, меҳнаткаш, олийжаноб ва бағрикенг халқимиз билан Юртбошимиз раҳнамолигида биз албатта бу синовларни мардонавор енгиб ўтамиз.

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг