Аммо, айрим шахслар борки, улар шундай синовли кунларда халқимизга кўмак бериш ўрнига, давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитларни суистеъмол қилиб, қонунчилик талабларини бузиш орқали ўзининг қинғир режаларини амалга оширишга уринишмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.И. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда пост ходимлари ва хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровида ноқонуний олиб ўтишга мўлжалланган товарлари йўқлигини маълум қилган фуқаро Б.И. нинг сўзлари ёлғонлигини “Кинг” лақабли хизмат ити кўмагида фош қилинди. Яъни, текширув давомида Б.И. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси салонининг ён деворлари ички томонида умумий қиймати 18 миллион сўмлик жами 920 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.05.2020