Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
1337
Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз

Юртимизда ҳам бу иллатга қарши кенг кураш олиб борилмоқда. Дунёда коррупция даражасини ўрганувчи “Transparency International” халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат тўлиқ барҳам топмаган.

Ушбу иллатга қарши курашишда божхона органларида ҳам қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси мисолида гапирадиган бўлсак, 2020 йил январь-апрель ойлари давомида бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 20 маротаба маърузалар қилинган, ходимлар билан 16 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган ҳамда 1 маротаба ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаб турибди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати

2.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг