Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Савдоси пишмаган оғу
2043
Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг нооқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Савдоси пишмаган оғу

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишларига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида гиёҳванд ўсимликларнинг ноқонуний етиштирилаётганлиги фош қилинди.

Олмалиқ шаҳрида фуқаро Э.Ф. раҳбарлигидаги маъсулияти чекланган жамият ҳудуди белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида бу ерда 90 туп “каннабис” (наша) гиёҳванд ўсимлиги етиштирилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунбузилишларига қарши курашиш бўлими ва ходимлари Ўртачирчиқ туманида наркотик моддаларнинг яширин савдосига чек қўйишди.

Тезкор тадбир давомида, шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.С. қоғоз бўлакчаларидан тайёрланган 40 дона ўрамларга 143,57 гр.  оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида фош қилинди. 

Шундан сўнг, ушбу шахснинг хонадони холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, 3 туп “каннабис” гиёхвандлик ўсимлиги ва 52,5 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

28.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг