Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ерни боқсанг - ер сени боқади
1409
Халқимизда азалдан “Ерни боқсанг – ер сени боқади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугунги синовли кунларда миршикор деҳқонларимиз, бозорларимизга она ернинг бағрида парваришлаб етиштирилган мева-сабзавотлар ички ва ташқи бозорларимизга юборилмоқда.
Ерни боқсанг - ер сени боқади

Хусусан, Сурхондарёлик деҳқонлар ва тадбиркорлар етиштирган маҳсулотларни бутун дунёга донғи таралган. Мазкур мева-сабзавот маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари тун-у кун фаолият олиб боришмоқда. Шунингдек, бошқарма ходимлари жойларга, айни экспорт учун мўлжалланаётган  мева-сабзавот маҳсулотлари юкланаётган томорқаларга чиқилиб, божхона процедураларини шу жойнинг ўзида амалга оширмоқдалар.

Ушбу чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, вилоят ҳудудидан жорий йилнинг 15 мартидан 22 апрелига қадар 25,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар четга экспорт қилинган бўлса, шундан вилоятнинг миришкор деҳқонлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари 17,3 миллион АҚШ долларни ёки 67,8 фоизини ташкил қилган.

Ангор туманида истиқомат қилувчи деҳқон ва тадбиркор Мамашариф Аллаёров ҳам ўзининг яшаш хонадонидаги томорқа хўжалигидан оқилона фойдаланиб келмоқда. Бугунги кунда унинг томорқасида лавлаги, карам ва иссиқхонасида бодринг, лимон маҳсулотлари мавжуд. Мамашариф Аллаёров шу йилнинг ўзида томорқасида етиштирилган  карам  маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Белоруссия ва Украина давлатларига экспорт қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича яхши деҳқон учун ер даромад манбаи. Ерга меҳр берган Мамашариф Аллаёров шу мавсумда томорқасидан яна 50-60 миллион сўмлик даромад кўришни  режалаштирмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамизки, юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари ўз ваколати доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда товарлар экспорт-импорти божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширишга ҳамиша тайёр.

 

23.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг