Хўш, коррупцияни енгса бўладими?
Албатта, енгса бўлади!
Коррупцияга қарши курашишда муваффаққиятга эришган хориж давлатлар тажрибаларини ўрганиш кераклиги кўп бора таъкидланади. Хусусан, Сингапур тажрибаси бот-бот тилга олинади. Майли, маъқул, тажриба ўрганиш ҳам коррупциядан қутулишнинг бир йўлидир. Лекин бошқа бир таклиф ҳам борки, шуни чуқурроқ ўйлаб кўрсак, зарар қилмайди. Бу борада адибимиз Саид Аҳмад домланинг “хўрозқанд хорижники деса ётиб ялайди” деган кинояли ибораси ёдга тушади. Ўзимиз тажриба қилиб кўрсак-чи?! Ўзимиздан бошласак-чи?!
Мақолани ўқиб шундай хулоса қилса бўлади-ки. Демак ҳар бир вазирлик, қўмита ва ташкилотда хизмат қилаётган ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларга сидқидилдан ва виждонан ёндашиб, ўз хизмат бурчига содиқ қолиб, коррупция аталмиш ўта хавфли иллатга қарши иммунитет ҳосил қилинса албатта чек қўйса бўлади.
Демак, барча мисоллардан кўриниб турибдики, биз тан олсак, олмасак, коррупция кўчадан кириб келмайди! Уни сиз, мен ва ниҳоят, биз дунёга келтирамиз. Бу илм кишилари тили билан айтганда, аксиома, яъни исбот талаб қилмас ҳақиқатдир! Шоир топиб айтганидай, бошингга не бало келса бировданмас, ўзингдан кўр...
Ана энди юқорида ўртага ташланган саволларнинг энг сўнггисига келсак.
Хўш, коррупцияни енгса бўладими?
Албатта, енгса бўлади!
Айтмоқчи бўлганимиз, қани, божхоначими ёки бошқа соҳа вакилини қонунбузарликка ундаймайликчи?! Қани, боғча опанинг оғзини “мойламай”лик-чи, фарзандимиз ёки набирамизга эътиборсиз бўлармикан?! Қани?..
Гапни чўзмасдан, индаллосини айтиб қўя қолайлик. Коррупция балосидан қутулмоқчимизми, уни енгмоқчимизми, унга қарши курашни, энг аввало, ўзимиздан, оиламиздан, фарзандларимиздан бошлайлик. Уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, керак жойда талаб қилишни, бурчларига эса оғишмай амал қилишни ўргатайлик, ўрганайлик.
Ана шундагина бу иллатнинг илдизи қурийди.
23.04.2020