Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда экспорт-импорт операциялари узлуксиз давом этмоқда
1506
Барчамизга маълумки, экспорт-импорт жараёнлари узлуксиз давом этиши, ички бозорларда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарларига бўлган эҳтиёжни қондирилишига асосий омил бўлади.
Наманганда экспорт-импорт операциялари узлуксиз давом этмоқда

Айни вақтдаги пандемия шароитида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан экспорт-импорт жараёнларини узлуксизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Божхоначилар карантин шароитидан келиб чиқиб махсус тиббий комбинзонлар ва бошқа химоя воситалар билан ҳимояланган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга оширишмоқда. Шунингдек, ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Пандемия шароитида бошқарманинг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида товарларнинг божхона расмийлаштируви узлуксиз амалга ошириб келинмоқда. Натижада, жорий йилнинг 16 мартидан буён “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали  вилоятга 20,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, ушбу пост орқали 18 миллион АҚШ долларлик товарлар вилоят ҳудудидан четга экспорт қилинди. Импорт маҳсулотлaрининг асосий қисмини технологик асбоб ва ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ташкил қилса, ташқи бозорларга асосан тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга Наманган вилояти божхона бошқармаси ўз ваколати доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда улар билан ҳамкорлик қилишга доим тайёр.

 

22.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг