Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги намунадаги акциз маркалар тадбиркорларга тушунтирилмоқда
1417
Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан божхона ҳамда солиқ органларига бир қатор вазифалар юклатилган бўлиб, уларнинг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Янги намунадаги акциз маркалар тадбиркорларга тушунтирилмоқда

Хусусан, Наманган вилояти божхона ва солиқ бошқармалари ҳамкорликда ушбу Қарорнинг мазмун-моҳиятини алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга етказиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида тадбиркорларга ҳукумат қарорига асосан, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб янги намунадаги акциз маркалари амалиётга киритилиши ҳамда эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган бу турдаги товарлар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланиши тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, учрашувлар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон Қарори тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга асосан,

- Республика ташқарисига экспорт қилинадиган;

- халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;

- божсиз савдо дўконлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда кўргазмалар ўтказиш учун келтириладиган;

- жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган акцизсиз келтириш нормалари доирасида четдан келтириладиган (юбориладиган) спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

Учрашув якунида тадбиркорларга фаолиятларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон”га мурожаат  қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

22.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг