Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қишлоқ хўжалигида илғор технологиялар самараси
1245
Мамлакатимизда жорий этилган карантин шароитига қарамасдан далаларда иш айни қизғин паллага кирган бўлиб, 2020 йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида илғор технологиялар самараси

Жорий йилда Республикамиз бўйлаб 136 та туманда 26 минг 952 та фермер хўжалиги, 96 та кластер ва 22 та кооперацияда 1 млн. 33 минг 629 гектар майдонда чигит экиш режалаштирилган.

Жумладан, Навоий вилоятида ҳам 32 минг 588 гектар майдонга “Султон”, “Бухоро-102”, “Ан-Баяут-2” “Порлоқ-2” каби ғўза навлари экилмоқда.

Барча соҳаларда бўлгани каби чигит экиш жараёнида ҳам замонавий асбоб-ускуналарнинг аҳамияти катта ҳисобланади. Шу боисдан вилоятда фаолият юритувчи кластер корхона томонидан Туркия давлатидан қиймати 252 минг. АҚШ долларига тенг культиватор ҳамда пахта экиш ускуналари олиб келинди. Ушбу ускуналар қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, ўша куннинг ўзида Конимех ва Навбаҳор туманидаги фермерларга фойдаланиш учун топширилди.

Айтишимиз мумкинки, эндиликда мазкур фермер ҳўжаликлари янада самарали ва кенг кўламда ўз фаолиятлари давом эттириб юртимизнинг хирмонига ҳамда иқтисодига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари ўз ваколат доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда товарлар экспорт-импорти божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширишга ҳамиша тайёр.

 

22.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг