Шундан келиб чиқиб, бу борадаги масъул ходимлар томонидан ушбу тизим ҳамда тизимнинг афзалликлари ҳақида кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бу борадаги навбатдаги тадбир Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ТИФ божхона постида ўтказилди.
Унда, Қарши шаҳар ва туман ҳамда Ғузор туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этди.
Тадбир аввалида, “ҳавф” сўзининг маъноси ва “ҳавф ўзи нима?” деган саволга масъуллар томонидан тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, ҳавфни бошқариш тизимининг ишга туширилиши билан божхона назоратининг тезлаштирилиши, ҳавф даражаси кам бўлган товар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилишида божхона назоратини соддалаштириш тизимини йўлга қўйилиши бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, янги тартибда товарлар ҳаракати автоматик тарзда яшил, қизил, сариқ ҳамда кўк йўлакларга ажратилиши ва шу каби яратилаётган қатор қулайликлар борасида сўз юритилиб, тизим билан жорий қилинадиган ушбу йўлаклар, аввало тадбиркорларга қандай енгилликлар ва қулайликлар яратилаётганлиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.
Йиғилиш сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоблар бериб ўтилди.
Қашқадарё вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
28.08.2018