Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.А.га тегишли ноутбук сумкасида полиэтилен пакетга ўралган 202,7 гр.“опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилаётган синовли кунларда, ушбу шахс қонун-қоидаларни менсимасдан автомашинани ноқонуний равишда бошқариб, жиноят содир этганлиги ачинарлидир. “Қилмиш-қидирмиш” деганларидек, энди ушбу шахс ўз қинғирликлари учун қонун олдида жавоб беради.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
21.04.2020