Бироқ, ушбу чекловларнинг ташқи савдо юкларига нисбатан жорий этилмаганлиги боис юртимиз бўйлаб экспорт-импорт операциялари узлуксиз амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида эса экспорт қилинган юклар учун валюта тушумларининг ортиши ҳамда импортёр корхоналарнинг фаолияти тўхталишларсиз давом этиши таъминланмоқда.
Фикримизни исботи сифатида “Навоий” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари статистикасига тўхталиб ўтсак. Ушбу божхона постида 2020 йил апрель ойининг 1 ярмида 435 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, ушбу декларацияларнинг 133 таси импорт, 86 таси эса экспорт йўналишига тўғри келади.
Мазкур даврда постдан 2,6 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млн. АҚШ доллари ёки тенг баробарга ошган. Экспорт таркибининг асосий қисми эса кимёвий воситалар (65%), калава ип (25%) ҳамда қурилиш моллари (9%) ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, ушбу даврда постда расмийлаштирилган импорт товарларга нисбатан 39 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилган. Бунда божхона божи (23,4 млрд.сўм) ҳамда қўшилган қиймат солиғидан (15,6 млрд.сўм)тақдим этилган имтиёзларнинг улуши салмоқли бўлган.
Энг муҳими, карантин шароитида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида импорт юклари учун талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатларни олиш ҳамда ушбу товарларни божхона омборларидан бевосита корхона жойлашган ҳудудга олиб боришда пост ходимлари томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
21.04.2020