Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карантин шароитида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда
1159
Бутун дунёда, жумладан республикамизда эълон қилинган карантин даврида ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттириш ғоят муҳим вазифа ҳисобланади.
Карантин шароитида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Шу боисдан, Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларда ҳамда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида пандемия шароитида иқтисодиётимиз дуч келаётган  салбий оқибатларни енгиллаштириш, уларни эрта аниқлаб олдиндан чоралар кўриш, энг аввало халқимизни саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб келинмоқда.

Бу борада ташқи савдо юкларини қисқа муддатларда санитария қоидаларига риоя этган ҳолда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида Навоий вилоятида ҳам ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Нурота туманида жойлашган корхона номига Туркия давлатидан олиб келинган, қиймати 257 минг АҚШ долларига тенг мармартошларни кесиш ва пардозлаш учун мўлжалланган технологик асбоб-ускуналар карантин даври бўлганлиги учун бевосита корхона жойлашган ҳудудга олиб боришда ёрдам кўрсатилди. Мазкур товарларнинг божхона расмийлаштирувида 370,0 миллион сўм имтиёзлар мавжудлиги ҳақида корхона вакилларига тушунтиришлар бериб ўтилди.

Қайд этиш лозимки, ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги Фармонларида ушбу масала ҳам инобатга олиниб, 13 турдаги озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиеник маҳсулотлар импортида йил охирига қадар божхона божи ва акциз солиғидан озод этилди.

Куни кеча Россия давлатидан вилоятга олиб келинган 40 тонна картошка маҳсулотлари ҳам қисқа муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Ушбу маҳсулотлар ҳудудлардаги кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилиши режалаштирилган.

21.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг