Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига урилган болтага ўхшайди. Коррупция - шиддат билан илдамланаётган замоннинг глобал занглашидир. У бор жойда ўсиш ҳам, юксалиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-туби билан йўқотиш асосий ва муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Коррупция – мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат амалиётдир.
Демак, кўриниб турибдики, ўз манфаатдорлиги йўлида қилинган ҳар қандай қинғир иш халқнинг фаровон турмуши парокандалигига,инсонлар қалбида эса аламзадалик, қонунларга итоатсизлик кайфиятини шакллантиради.
Ушбу иллатга қарши кураш учун аввало жамиятда, унинг ҳар бир аъзосида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалиши лозим.
Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.
Шу туфайли, фуқаролардан божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Унутманг, ватанимизнинг эртанги келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз!
20.04.2020