Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мамлакатимиз жанубида экспорт-импорт операциялари жадал суръатда давом этмоқда
1450
Бугунги пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт тўхтовсиз давом этмоқда. Қолаверса қўшни давлатлардан транзит тартибида ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини республикамиз ҳудудида туриб қолишини олдини олиш мақсадида карантин шароитидан келиб чиқиб махсус тиббий комбинзонлар ва бошқа химоя воситалар билан ҳимояланган ҳолда божхона расмийлаштириш жараёни жадал олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз жанубида экспорт-импорт операциялари жадал суръатда давом этмоқда

Мазкур божхона постида куну-тун товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Хусусан, жорий йилнинг 15 мартдан 15 апрелига қадар “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали  вилоятга 1,6 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар импорт  қилинган бўлса, ушбу пост орқали 16,6 миллион АҚШ долларлик товарлар вилоят ҳудудидан четга экспорт қилинди. Импорт маҳсулотлaрининг асосий қисмини технологик асбоб ва ускуналар, картошка, мандарин маҳсулотлари ва нефть махсулотлари ташкил қилса, ташқи бозорларга асосан мева-сабзавот маҳсулотлари, калава ип ва фармацевтика маҳсулотлари экспорт қилинган.

Мазкур жараёнларда ходимлар ўзларининг фидокорона хизматлари билан  юртимизнинг иқтисодий салоҳияти ва хавфсизлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

 Бу каби синовли кунларда, божхона хизмати органлари ходимлари янада масъулият билан халқимизга хизмат қилишда давом этадилар. Сиз эса яқинларингиз ва оилангиз соғлиги учун уйда қолинг!

20.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг