Бу хабар менинг диққатимни тортган заҳотиёқ катта ҳаяжон ва қизикиш билан уни ўқишга шошилдим.
Сабаби, бу хабарда ҳамкасбларим хизмат қилаётган "Гулбаҳор" божхона пости тўғрисида гап кетаётгани ва коррупциядек жирканч иллатга карши курашган ходимлар ҳақида батафсил маълумотларни билиш эди.
"Гулбаҳор" чегара божхона пости Тожикистоннинг Хатлон вилояти билан чегарадош бўлиб, транспорт воситалари ва йўловчилар ҳаракати учун туну-кун очиқ пост ҳисобланади. Бу эса ҳар куни ушбу маскандан камида 100 дан ортиқ юкли ва енгил автотранспорт воситалари, 1000 га яқин, баъзида ундан ҳам кўп пиёдалар ҳаракатланади дегани ва албатта ушбу постда хизматни ўтаётган кичик жамоа учун бу рақамлар ўзига яраша машаққатли бўлиши табиий ҳол. Чунки йўловчилар ва транспорт воситаларининг юк ҳужжатлари, уларни расмийлаштириш, тегишлилигича божхона тўловларини тўғри ва қисқа фурсатда ҳисоблаш ва ундириш, бундан ташқари уларнинг ҳар бирини божхона назорати ва текширувидан синчковлик билан ўтказиш керак.
Пост шароитлари ҳакида гап кетганда, ушбу постда хизматни ўташ учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилган.
Ижтимоий тармоқларда баъзи ҳолатларда божхоначилар ҳақида айрим нотўғри фикрлар билдирилиши ушбу соҳада ватанимиз тараққиёти йўлида хизматни ўтаётган ходимларни ранжитиши табиий ҳол.
Шундай пайтларда чегарадан ўтаётиб, белгиланган меъёрлардан ортиқ товарларни божхона тўловларини тўламасдан олиб кирмоқчи бўлган айрим шоввозларнинг маъноли “имо-ишоралари”га қатъий жавобимиз учун ёмон кўринганимиз, ёмғиру-қорда, изғирину-жазирамада хизматда бўлганимиз гавдаланади.
Порани рад этган хамкасбим ҳаsидаги хабар эса ана шундай асоссиз “изоҳлар”га муносиб жавоб бўлди назаримда.
Ҳалол ва виждонли ҳамкасбларимнинг борига шукур!
Менинг ва ишонаманки кўпчиликнинг назарида фидойилик кўрсатган ҳамкасбимга юзланиб шундай дегим келди: “Биламан, жуда камтар яшайсан, фарзандларинг атрофида парвонасан, уларни бировдан кам қилмаслик, олийгоҳидаги контракт тўловларини вақтида тўлаш учун кечаю-кундуз ҳалол меҳнат қиласан. Ҳалоллигинг олдида таъзимдаман, фахрландим сен билан азиз ҳамкасбим!
Г.Махмудхонова
божхона хизмати ходими.
20.04.2020