Мазкур йўналишда Қашқадарёда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, воҳа тадбиркорлари томонидан эхтиёжга қараб бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланган картошка, ун ва ёғ маҳсулотлари қўшни давлатлардан ёки Россия Федерациясидан импорт асосида олиб келинмоқда.
Куни кеча ҳам Россиядан олиб келинган бир вагондаги 61 тонна “кунгабоқар ёғи” маҳсулотлари “Қарши тола” ташқи иқтисодий божхона пости томонидан қисқа дақиқалар ичида божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур божхона пости томонидан 12 та вагонларда олиб келинган 740,3 тонна ёғ маҳсулотлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Божхонада жорий этилган хавфни бошқариш тизими инсон омилисиз товарларни “яшил” ва “сариқ” йўлакларга йўналтираётганлиги натижасида, расмийлаштирув учун сарфланаётган вақт қисқаришига эришилмоқда.
Дарҳақиқат, ҳар ҳафта олиб келинаётган ёғ маҳсулотлари нафақат вилоятдаги савдо дўконларига, қолаверса қўшни вилоятлар бозорларига ҳам етказилиб, халқимизни ёғ маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондиришга эришилмоқда.
17.04.2020