Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган юклар оқими узлуксиз давом этмоқда
947
Мамлакатимизда карантин даври бўлаётганига қарамай одатдаги тарзда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий божхона пости томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манзилига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юборилаётган товарлар устидан божхона тартиб таомиллари амалга оширилмоқда.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган юклар оқими узлуксиз давом этмоқда
Коронарвирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан қабул қилинган давлат дастури доирасида, пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бош почтамт” ТИФ божхона пости томонидан божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштириш ва божхона назоратини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган юкларнинг божхона расмийлаштируви санитария-эпидемиология хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда максимал даражада қисқа муддат ичида амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда, божхона чегараси орқали кесиб ўтаётган юкларнинг оқими узлуксиз давом этмоқда.
 
Комил ҚОДИРОВ, 
ʼʼБош почтамтʼʼ ТИФ
божхона пости инспектори.
 

16.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг