Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона расмийлаштирувида ҳеч қандай чекловлар йўқ
838
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича самарали ишлар ташкил этилган.
Товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона расмийлаштирувида ҳеч қандай чекловлар йўқ
Ҳудудларда 2020 йил 24 мартидан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилингач юртдошларимизнинг бирламчи истеъмол товарлари, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш ҳамда тақчилликни юзага келтирмаслик учун барча имкониятлар сафарбар этилган.
 
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ташқи савдо айланмасининг тўхтовсиз амалга оширилиши учун божхона расмийлаштируви узлуксиз олиб борилмоқда. Хусусан, товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона процедураларида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
 
Божхона расмийлаштируви жараёнида пост ходимлари санитария-эпидемиология хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилмоқда. Биз барча имкониятни ишга солиб жараёнларни тизимли равишда бажарамиз. Бунинг учун соҳада малакали ва фидойи мутахассислар кўп. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли иқтисодиётимиз янада ривожланиб, турли ҳуқуқбузарликлар камаймоқда.
 
Абдумўмин Мўминов,
“Чуқурсой“ ТИФ божхона пости инспектори,
божхона хизмати капитани

16.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг