Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” кўрсатувида вилоят божхона бошқармасининг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Ғуломов иштирок этди. Кўрсатувда, пандемия даврида божхона расмийлаштирувида жорий этилаётган ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб ўтилиб, чегара божхона постлари орқали коронавирус касаллигини кириб келишини олдини олишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш мақсадида тузилган тезкор штабларга божхона ходимлари доимий фаолият кўрсатаётганлиги бўйича маълумот берилди.
Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳар томонлама амалий кўмак бериш бўйича тезкор штаблар тузилганлиги ҳамда тезкор штабларга масъул ташкилот ходимлари ҳам бириктирилган тўғрисида ахборот берилди.
Шу билан бирга, Давлат божхона қўмитасида 11-08 қисқа рақамли ва Бухоро вилояти божхона бошқармасининг (65)221-60-00 рақамли ишонч телефонлари ва “Call center” фаолияти, куну-тун ишлаб турганлиги таъкидлаб ўтилди.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган мазкур кўрсатувда, тадбиркорлар ҳамда фуқаролар ўзларни қизиқтирган саволларга тегишлигича жавоб олдилар.
16.04.2020