Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестиция-барқарор иқтисодиёт кафолати!
2362
Ўзини ватанпарвар, шу юрт фарзанди, унинг эртаси учун масъул деб ҳис қилган ҳар бир фуқаро мамлакат тараққиёти учун озми-кўпми ҳисса қўшишга интилади.
Инвестиция-барқарор иқтисодиёт кафолати!

Бугун Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатга чет эл инвестицияларини кенг миқёсда жалб этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гап кетар экан, айни шу ватанпарварлик тушунчаси яна бир карра майдонга чиқади.

Жамиятнинг қайси қатламига мансуб бўлмайлик, мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласи зиммамизга юклатилган мақсад ва вазифаларнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Республика иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда муҳим пойдевор ҳисобланмиш хорижий инвестицияларини жалб этиш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам аниқ амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, инвестицион лойиҳа ва дастурларни жадаллик билан амалга ошириш, янгиларини ишлаб чиқиш ва жалб қилиш, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, бу борада тўпланиб қолган масалалар ечимини топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2018 йил 26 август куни Давлат божхона қўмитаси раҳбарларининг Навоий вилоятида тадбиркорлар билан ўтказган ишчи учрашувлари ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилди.

Сайёр учрашув ва очиқ мулоқотга дастлаб Навоий шаҳридаги “Навоий Миллинг” Буюк Британия – Ўзбекистон қўшма корхонаси мезбонлик қилди. 10 млн. АҚШ долларига тенг қийматдаги хорижий инвестиция ҳисобига  ташкил этилаётган ушбу корхона йилига 130 минг тонна фосфорит кукунини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Энг муҳими, лойиҳа ишга туширилгач, дастлабки босқичда 200 га яқин ёшлар иш билан таъминланади.

“Ишонч Гилам” Ўзбекистон –Туркия қўшма корхонасида бўлиб ўтган учрашув ҳам самимий ва конструктив руҳда кечди. Бу ердаги  кичик саноат зонасида қиймати 2,5 млн АҚШ дорлларига тенг 2 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги мавжуд имконият ва салоҳиятни тўла фойдаланиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Келгусида мазкур лойиҳалар доирасида 50 га яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Кармана туманидаги “Karmana golden ground” МЧЖдаги учрашув давомида жамият раҳбари С.Эргашевнинг ташаббускор ғояларига ҳам атрофлича қулоқ тутилди. Тадбиркорнинг ўз лойиҳаларини амалга ошириши учун кредит ажратилишига доир сўрови тезкорлик билан ижобий тарзда ҳал этилгани учрашувнинг самарали натижаларидан бири бўлди.

“Туркистон Плюс” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати
10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳаси билан танишув жараёнида ўртага ташланган мавжуд муаммолар юзасидан аниқ тавсия ва таклифлар берилди, имкониятлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилди.

Ўтказилган учрашувлардан хулоса қилса бўлади-ки, келгусида бу каби очиқ мулоқотлар ва сайёр учрашувларни мунтазам йўлга қўйиш мавжуд муаммолар ечимини топиш ва амалий кўмак беришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг