Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
544 миллион сўмлик велосипед эҳтиёт қисмларини яширинча олиб кириш режаси иш бермади
1370
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди
544 миллион сўмлик велосипед эҳтиёт қисмларини яширинча олиб кириш режаси иш бермади

Тадбир давомида юртимизда фаолият олиб бораётган МЧЖлардан бирининг номига хориждан олиб келинган контейнерлардаги велосипед эҳтиёт қисмлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, умумий қиймати 544,1 миллион сўмлик 16 525 дона велосипед покришкалари, 27 200 дона камералар ва 3 650 дона насослар декларацияда кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг