Тадбир давомида фуқаро С.Н. бошқарувидаги “Мерседеc Бенц” русумли юк автоулови Жиззах шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, дастлабки қиймати 81,5 миллион сўмлик 75 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
28.03.2020