Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси айрим ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари манзиллари ўзгарди
5116
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Кўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан манзиллари ўзгарганлигини маълум қиламиз.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси айрим ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари манзиллари ўзгарди

“Қўнғирот” ТИФ божхона пости Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳри С.Ермағамбетов кўчасида жойлашган “Bek-Broker” МЧЖ очиқ турдаги божхона омбори ёнидаги маъмурий бинога, “Қўнғирот” ТИФ божхона пости “Устюрт” пункти эса Қўнғирот тумани Ақчўлақ посёлкасидаги “Modus Best” МЧЖ маъмурий биносига кўчиб ўтди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Тўрткўл” ташқи  иқтисодий фаолият божхона пости янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан унинг манзили ўзгарганлигини маълум қиламиз.

“Тўрткўл” ТИФ божхона пости Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткул шаҳри Темирйўлчилар кўчаси (Тўрткўл темир йўл бекати ёнидаги “To’rtkol Non” МЧЖ очиқ турдаги божхона омбори ҳудудида) жойлашган “To’rtkol Non” МЧЖга тегишли маъмурий бинога жойлашганлигини расман эълон қиламиз.

 

27.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг