Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Миллий Гвардия бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Пахтакор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро С.С тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг кийимлари орасида бир дона қоғоз ўрамдаги, ўзига хос ўткир ҳидли, “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, олинган мазкур модда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ҳамда соф вазни 4,59 граммни ташкил этиши маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.03.2020