Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистонга чартер рейс билан ипак қурти уруғлари олиб келинди
2490
Ҳозиги кунда бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда ҳам коронавирус эпидемиясининг тарқалишини олдини олиш, бунда санитар-эпидемиологик қоидаларга тўлиқ риоя қилиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонга чартер рейс билан ипак қурти уруғлари олиб келинди

Жумладан, мамлакатимизга чет давлатлардан олиб келинаётган товарлар ҳам пухта текширувдан ўтказилиб, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Куни кеча махсус чартер рейс билан Хитойдан Навоий халқаро аэропортига “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар учун ипак қурти уруғлари олиб келинди.

Мазкур товарлар ва экипаж аъзолари санитар эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан назоратдан ўтказилиб, товарлар карго юк терминалига жойлаштирилди.

Ипак қурти уруғлари алоҳида сақлаш шароитларини  талаб қилувчи товар ҳисобланганлиги боис қисқа муддатларда божхона назорати амалга оширилди. Божхона расмийлаштируви жараёнида эса ушбу товарларга божхона тўловларидан 3,3 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзлар қўлланилди.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус эпидаемияси шароитида мамлакатимизнинг чегара ўтказиш пунктлари орқали  шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бироқ, ушбу чекловлар ташқи савдо юкларига тадбиқ этилмайди.

Биргина мисол - жорий йилнинг февраль ойида “Навоий халқаро аэропорти” юк терминалига 900 тоннадан ортиқ товарлар четдан олиб келинган бўлса, март ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 1200 тоннани ташкил этмоқда. 

Демак, юртимизда коронавирусга доир чекловлар шароитида маҳсулотлар тақчиллиги кузатилиши билан боғлиқ хавотирлар асоссиз. Ушбу вазиятда биздан ортиқча ваҳима берилмасдан, санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилиш талаб этилади, холос.

23.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг