Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкентда деярли 1,5 млрд сўмлик «Тропикамид»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1429
Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ва карантин шароитидан фойдаланиб қолиб, қинғир режаларини амалга оширишга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.
Тошкентда деярли 1,5 млрд сўмлик «Тропикамид»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қўмитанинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ИИВ ва ДХХ билан ҳамкорликда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

Тошкентнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.И. ва А.Б.лар ўзлари истиқомат қилаётган хонадонда 7600 дона «Тропикамид» дори воситаларини қонунга хилоф равишда сақлашаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбирда давомида ушбу дори воситаларини дорихоналарга ноқонуний равишда тарқатиш билан шуғулланиб келган яна 2 нафар шахс – А.Ж ва П.М. ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган мазкур тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳри ҳудудида яширин равишда тарқатилиши режалаштирилган умумий қиймати 1 млрд. 216 млн. 160 минг сўмлик дори воситалари қонунбузарлардан олиб қўйилди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда ДБҚнинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда Тошкентнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.З. бошқарувидаги «Кобальт» ва фуқаро Л.Б бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашиналар белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада, мазкур автомашиналар юкхонаси ва салонида 600 дона «Тропикамид» ҳамда 4217та ўрамда 10 турдаги бошқа дори воситалари борлиги аниқланди.
Сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 200 млн. сўмдан ошади.

Шу куни ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро И.О. 525 дона «Тропикамид» дори воситасини 52 млн. 500 минг сўмга сотишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг