Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида ноқонуний равишда томорқасида гиёҳвандлик ўсимликларини экиб қўйган шахс аниқланди.
Сўнгра фуқаро М.Ш.нинг яшаш хонадони унинг розилиги асосида белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, боғдаги помидор экинлари орасида Хоразм вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига асосан, жами 4 туп, бўйи 105-178 см, соф оғирлиги 4,13 кг “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро М.Ш яшаш уйининг ошхонасидан соф оғирлиги 9,6 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини ҳам сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тадбир давомида жами 4 туп 4,13 кг “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда соф оғирлиги 9,6 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шу ўринда Хоразм вилояти вилоят божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича маълумотлар мавжуд бўлса, бошқарманинг ишонч телефон - (0362) 224-59-20 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.08.2018