Жумладан, 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Коронавирус пандемиясининг бутун дунё мамлакатлари қатори бизнинг ҳам иқтисодиётимизга салбий таъсири бўлиши табиий. Аммо, бу мамлакатимизнинг товарлар экспорти ва импорти тўхташини англатмайди.
Экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этар экан, демакки ички бозорларда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарларига бўлган эҳтиёжи мунтазам қондирилади.
Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 19 март куни мисолида оладиган бўлсак, вилоятда салкам 900 минг АҚШ долларилик товарлар импорти ва 1 миллион АҚШ долларига яқин товарлар экспорти амалга оширилган.
Вилоят ҳудудида жойлашган чегара божхона постларида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш борасида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан таъминланиб, божхона ходимларига махсус тиббий комбинзонлар етказиб берилди.
Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.
20.03.2020