Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп моддаларнинг яширин айланмасига чек қўйилди
1513
Таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги қоидабузарликлар божхоначилар томонидан фош қилинди.
Психотроп моддаларнинг яширин айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан фуқаролар Н.В., М.Ф. ва В.Э. номига келган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 20 дона “Zopiclon ratiopharm”, 20 дона “Rokacet caplets” ва 50 дона “Dexamol Cold” номли дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаро С.Ш. номига келган почта жўнатмасида 7 дона “Каннабис” ўсимлигининг уруғлари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг