Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Вилоят Кенгаши бошчилигида Мудофаа, Ички ишлар, Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳамда Бухоро вилоят божхона бошқармасининг ёш ходимлари ўзаро куч синашишди.
Эътиборлиси шундаки, танлов давомида қатнашчиларнинг барчасида Амир Темур шахси ва унинг бажарган эзгу амалларига, ундан қолган бой маданий меросимизни тўлалигича асраш, уни имкон қадар мукаммал ўрганишга бўлган иштиёқ жўш уриб турди.
Танловда жами 24 нафар ёш божхоначилар қатнашди. Уларнинг билим даражаси тест синовлари орқали баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра Шохрух Тойиров биринчи ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўлланма олди. Шаҳзод Назаров иккинчи ҳамда Амрулло Низамов эса учинчи ўринни эгаллашди.
Мусобақа якунида танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
13.03.2020