Зеро федерациянинг бош мақсади ҳам, аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишдан иборатдир.
Шу муносабат билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган шаҳодатланган таркибнинг Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилди. Йиғин аввалида сўзга чиққан бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Алимов ҳамда вилоят касаба уюшмаси Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғининг Бухоро шаҳар кенгаши вакили Н.Файзиевлар, уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари билан ходимларни яқиндан таништириб чиқдилар. Шунингдек, унга аъзо бўлиш шартлари, касаба уюшмаси томонидан бериладиган имтиёз ва қулайликлар ҳамда касаба уюшмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясидаги ўрни хусусида тушунчалар бериш бўйича маърузалар қилинди хамда вилоят божхона бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Қ.Саидовнинг 5 йиллик хисоботи тингланди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди, унда божхона бошқармаси касаба уюшмаси раислигига овоз бериш йўли билан Қ.Саидов қайта сайланди.
Ўйлаймизки, божхона органлари ходимлари бу каби имконият ва имтиёзлардан ўринли ва самарали фойдаланишади. Буни албатта, соҳанинг ривожи ва божхоначиларнинг яна бир карра ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида илдам босилган қадам десак, муболаға бўлмайди.
13.03.2020