Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғуга макон бўлган хонадон
1802
Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, ки¬йим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфлаётган харажатларидан анча кўплиги ҳеч кимга сир эмас.
Оғуга макон бўлган хонадон

Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.­ Ушбу сабаблар, иллатлар тўғрисида  ва жамиятга етказадиган зарари тўғрисида кенг ахолига қанчалик бонг уриб етказилмасин афсуски орамизда, ушбу офатни истеъмол қиладиган ҳамда нафс балосига учраган шахслар ҳали ҳамон учраб турибди.

Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.М. яшаш хонадони хизмат ити ёрдамида, холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадоннинг турли қисмларида, жумладан,  томорқадаги қуриб битказилмаган уйнинг дераза токчасига илинган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси банд шохлари ва хона девори тагида эса банка шиша идишга солинган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди, шунингдек, хона четида турган қоплар ичида шиша идишларда оқ целофан пакетга ўралган, шунингдек, полипропилен қопга беркитилган “марихуана” гиёҳвандлик моддалари, борлиги аниқланди.

Шунингдек, ҳовлида қоп ичида шиша идишга жойланган ҳамда қўйхона том қисмида целофан пакетга жойланган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, фуқаронинг  томорқасида жами 11 туп  бўйи 1,5 метр бўлган, ”наша” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланиб ўстирилаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида, жами 550 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва 11 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг