Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ёшлар билан учрашишди
1193
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида мактаб ўқувчилари билан божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича учрашув ўтказилди.
Божхоначилар ёшлар билан учрашишди

Учрашувда, бошқарманинг ёшлар иттифоқи фаоли Н.Хожанов сўзга чиқиб, божхона соҳасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш бериб, божхона қонунларини бузиш салбий оқибатларга олиб келиши бўйича мисоллар келтириб ўтди.

Шунингдек, бундай қонунбузарлик ҳолатларининг ёшлар томонидан келгусида содир этилишининг олдини олиш учун божхона соҳасига оид ҳужжатлар, уларда кўрсатилган меъёрлар юзасидан зарурий билим ва маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир давомида ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.

 

 

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг