Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда минитехнологиялар кўргазмаси ташкил этилди
2504
“Ёшлар – келажагимиз” ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастурлари ижроси доирасида Термиз шаҳрида “Замонавий минитехнологиялар ва бошқа ускуналар” сайёр кўргазмаси ташкил этилди.
Термизда минитехнологиялар кўргазмаси ташкил этилди

Кўргазмада вилоят ҳокимияти ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, божхона органлари ходимлари, марказий ҳамда тижорат банклари, вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши, лизинг компаниялари, минитехнологиялар ҳамда асбоб-ускуналарни таклиф қилувчи корхоналар иштирок этишди.

Кўргазма нафақат эндиликда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган, ташаббускор ёшлар учун ташкил этилибгина қолмасдан, кўргазма қошида  иш билан таъминланмаганлар учун “Ёшларни иш билан таъминлаш ярмаркаси” ҳам ўтказилди. Унда вилоятда мавжуд 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари рўйхати келтирилган бўлиб, ҳар бир ёш ўзига маъқул келган мутахассисликни танлаб олиш имконини берди.

Кўргазмада иштирок этувчи ёшлар ўзлари танлаб олган минитехнологияни  шу вақтнинг ўзидаёқ  “Ёшлар – келажагимиз” дастури орқали имтиёзли 7%ли кредит асосида амалиётга тадбиқ этиш имкониятига эга бўлишди.

Кўргазмада божхона органи ходимлари ҳам иштирок этиб, қатнашувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришиб, четдан олиб келинадиган технология ва асбоб-ускуналарни Ўзбекистон Респубикасига олиб кириш тартиб қоидалари ҳамда божхона тўловларидан жорий қилинган имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар беришди.

Тадбир якунида қатнашувчиларга божхонага оид саволлар, тушунмовчиликлар юзага келганда вилоят божхона бошқармасининг доимий Ишонч телефони (0376) 225-26-05 орқали мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Азизжон Абдулфаизов

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

26.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг