Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро С.Р. қўшни давлатдан айланма йўллар орқали келинган товар-моддий бойликларни шахсий автотранспорт воситасида манзилга етказмоқчи бўлганида, божхона ходимлари томонидан кузатувга олинганлигини сезиб қолиб, юк ортилган автотранспорт воситасини яқин қариндоши фуқаро С.У.нинг уйида қолдириб, ўзи яширинишга уринади.
Тезкор ходимлар томонидан хонадонда бўлган автотраспорт воситаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 241,7 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчалар ҳамда дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.03.2020