Хусусан, Навоий халқаро аэропорти орқали “Навоий-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқарога тегишли бўлган қўл юки рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, юртимиздан олиб чиқиши тақиқланган 3 дона қадимий тангалар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
17.03.2020