Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро Х.Ю.нинг яшаш хонадонидаги “Жигули” русумли автомашинасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 49,8 миллион сўмлик 4980 дона қадоқдаги тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда фуқаро У.К. бошқарувидаги “Исузу” автоуловининг юкхонасида 667,6 миллион сўмлик ва фуқаро К.Н. бошқарувидаги “Дамас”нинг юкхонасида 42,1 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқлаган.
Тезкор суриштирувлар натижасида аниқланишича, ушбу умумий қиймати 709,7 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур товарлар “Исузу”да келаётган фуқаро У.М.га тегишли эканлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунининг 4-моддасига асосан, истеъмолчилар товар ва унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида маълумот олиш, сифатли товар истеъмол қилиш, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши, бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.
Республикамиз ҳудудига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олишга барчамиз бирдек масъулмиз.
А.Ибрагимов
Божхона институти 4 курс курсанти
13.03.2020