Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳашар элга ярашар
2144
“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
Ҳашар элга ярашар

Баҳорда эса қишдан чиққан дарахтларга алоҳида парвариш берилиб, уларнинг шохлари текисланади, оқланади ва ён атрофга янги кўчатлар ўтказилади. Бу каби хайрли ишлар юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан бошқарма ҳудудида уюшқоқлик билан ҳашар ташкил қилинди. Бунда, бошқарманинг барча бўлим ходимлари фаоллик кўрсатиб, янги дарахт кўчатлари экишди ҳамда мавжуд дарахтларни алоҳида парваришлашди.

Наврўз янги кун демакдир, янги кун эса ўзгача кайфиятда кутиб олиниши керак. Божхона ходимлари ҳам янги кунни мана шундай юқори кайфиятда ва саранжомликда кутиб олишга бел боғлашди.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг