Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бек тўпи” савдо мажмуаси рўпарасидаги тўхтаб турган “Кобальт” русумли автотранспорт воситасидаги йўловчи фуқаро Б.А. кўздан кечирилганида, эгнидаги кийимида бир дона 5000 сўмлик купюрага ўралган соф вазни 0,3 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси ва 5 дона рангсиз пакетларга солинган соф вазни 1,11 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, автотранспорт воситасида йўловчи сифатида келаётган яна бир фуқаро К.Д. ҳам текширувдан ўтказилганида 1 дона пакетга солинган соф вазни 9,5 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
13.03.2020