Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чўнтагига таркибида гиёҳвандлик моддалари бор бўлган дори воситаларини яшириб олган шахс фош этилди
1132
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шунга қарамай ноқонуний даромадини ҳамюртларимиз саломатлигидан устун қўйган фуқаролар ҳали-ҳамон учраб турибди.
Чўнтагига таркибида гиёҳвандлик моддалари бор бўлган дори воситаларини яшириб олган шахс фош этилди

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Ж.Р.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаронинг эгнидаги қора рангли курткасининг ички чўнтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 20 дона “Рубуфин (Налбуфин)” номли дорилар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг