Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради
7363
2020 йил 12 март куни Youtube видеопорталида фуқаро П.Дулмуратовнинг божхона ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норозилик билдирган видеомурожаати эълон қилинди.
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради

Ушбу видеомурожаатга холисона ва тўлиқ баҳо бериш мақсадида  Давлат божхона қўмитаси Раиси томонидан тегишли таркибий тузилмаларга топшириқлар берилди.

Тез кунларда видеомурожаат муаллифи билан учрашув ташкил этилиб, асосланган расмий маълумот тақдим этилади.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

 

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг