Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “NAMBIGTEX” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхона фаолияти билан танишар эканмиз, корхонанинг асосий фаолият тури катталар ва болалар учун костюм-шим, пиджак, чопон (юпқа ҳожилар учун) тикишга мўлжалланган бўлиб, корхонанинг умумий ер майдони 1,5 минг кв. метрни ташкил этиши, 65 га яқин иш ўринларига эга эканлиги, 2019 йилда 61 054 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинганлиги, 2020 йилнинг январь ойида эса 58 720 минг АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинганлигини, экспортнинг асосий қисми Қирғизистон, Россия, Қозоғистон давлатларига ва МДҲнинг бошқа давлатларига тўғри келиши маълум бўлди.
Учрашув давомида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5285-сон Фармонига тўхталиб, унда 2021 йилнинг 1 январига қадар тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хомашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиниши, қонунчиликда белгиланган тартибда юқори сифатли маҳсулотларни ягона “Uztextil” белгиси билан экспорт қилиниши, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5194-сон Фармони 1-иловасида келтирилган товарлар рўйхатига кирган маҳсулотларни импорт қилишда тўлиқ божхона тўловларидан озод этилганлигини (божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимдан ташқари) етказиб, ушбу ҳужжатлар билан текстиль соҳаси ривожига янги қадам қўйилганини таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда “NAMBIGTEX” масъулияти чекланган жамияти вакиллари мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлганлигини, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётганини, шу билан бирга, тадбиркорларнинг ривожланишига кўмак бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи гуруҳига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
12.03.2020