Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бўлажак тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
1866
Божхоначи касби – бу бир қанча йўналишларни ўзида мужассам этган махсус, универсал касб ҳисобланади.
Бўлажак тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари Бухоро вилояти тиббиёт институти талабалари билан профилактик тадбир ўтказишди.

Тадбирни Бухоро вилояти тиббиёт институти проректори З.С.Бахронова очиб бераркан, кун тартибига қўйилган мавзунинг долзарблиги ҳамда унинг аҳамияти хусусида изоҳ бериб ўтди.

“Бухоро аэропорти” чегара божхона пости инсектор-суриштирувчиси М.Рахматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-154-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарори юзасидан маъруза қилди.

Шундан сўнг талаба-ёшлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди. Барча саволларга божхоначилар аниқ ва тушунарли тарзда жавоблар беришди.

Тадбирда божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай саволлар бўлса бошқарманинг (65) 221-61-00 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг