Унга кўра жисмоний шахснинг “яшил” йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.
“Яшил” йўлак орқали ўтадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ошадиган товар ёки нақд валюталар аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонига асосан республикамиз ҳудудига порнографик материаллар олиб кириш тақиқланган.
Ушбу муҳим нормалардан келиб чиқиб, Навоий халқаро аэропортида хизмат олиб бораётган божхона ходимлари жисмоний шахслар томонидан турли шаклдаги беҳаё мазмундаги материалларнинг олиб кирилишининг олдини олиш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Навоий вилояти божхона бошқармаси “Навоий аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан беҳаёлик, порнография мазмундаги турли видео ва фото материалларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир 20 та ҳолат аниқланиб, 119 дона турли порнографик мазмундаги материалларни олиб кирилиши олди олинган.
Далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинган 119 дона турли порнографик мазмундаги материаллар йўқ қилиниб, ҳуқуқбузарликни содир қилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189-моддаси билан жарима жазоси чоралари қўлланилган.
Келгусида бундай ҳолатларни олиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли билан профилактик сухбатлар ва учрашувлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
26.08.2018