Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Илм-маърифат билан коррупцияни енгиш мумкин!
986
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда “Ижодкор божхоначилар” бадиий кенгаши ташаббуси билан Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейда “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Илм-маърифат билан коррупцияни енгиш мумкин!

Маълумки, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Бундан кўриниб турибдики, биз фақат коррупциянинг оқибатлари билан эмас, унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб боришимиз лозим бўлади.

Ана шу мақсадда ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси ходимлари Ғ.Сатторов ва О.Сармановлар ўқувчи-талабаларга бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари ҳамда божхона тизимида бу иллатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Хусусан, ўтган 2019 йил давомида вилоят бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 54 маротаба маърузалар қилинган, тамагирлик каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар билан 44 маротаба индивидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Амалиётда учраётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш борасида эса чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган 225 нафар йўловчилар билан аноним сўровномалар ўтказилган.

Таъкидландики, 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши Ўзбекистонни ривожланиш тарихидаги илк инқилобий даврни бошланиши деб ҳисобласак айни муддао бўлади. Президентимизнинг нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билим савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак бўлиб, илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади деб донишмандларча айтган сўзлари муқаддас китобимиз Қуръоннинг илк оятида хам “Ўқинг”, “Ўқинг” деб илму маърифатга алоҳида урғу берилганлиги ва “Илм” сўзининг 900 га яқин ўринда турли маъноларда келганлиги бу даъватнинг муҳимлигини анлатади. Шунинг учун Президентимиз ўз мурожаатида бекорга “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” деб уқтириб ўтмади.

Давлатимиз томонидан ёшларнинг илм олишлари учун яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишлари ҳамда салбий иллатларга қарши курашда фақатгина маърифат орқали ғалабага эришиш мумкинлиги уқтириб ўтилди.  

Тадбир давомида барчага мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди ҳамда божхона соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

12.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг