Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтиш учун тузилган найранг иш бермади
1695
Божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тўловларни четлаб ўтиш учун тузилган найранг иш бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида хориждан Фарғона вилоятидаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнер ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида контейнердаги юкларнинг кўрик тасвирлари билан унга тегишли ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номутаносибликлар аниқланди.

Текширувлар натижасида маълум бўлишича, юклар орасидаги  салкам 20 тонна бурама михлар ҳужжатларда кўрсатилмаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 797 миллион сўмни ташкил қилди. Натижада, давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган қўшимча 170 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг